Самарқандда “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди

 doc xls

Жорий йилнинг 5 октябрь санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Фармони қабул қилинди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 6 октябрдаги “Aхборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IТ-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан, жорий йил якунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар марказларида 1 тадан информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган таянч мактабларни ташкил этиш вазифаси қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон фармонига мувофиқ, Самарканд вилояти бўйича 2 та намунавий туманлар Нуробод ва Қўшработ туманлари белгиланган бўлиб, 2020 йил ҳамда 2021 йил 1-чораги якунига қадар мазкур туманларда рақамли трансформация бўйича қатор лойиҳаларни амалга оширилиши кўзда тутилган.

Мазкур ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижросини ўрганиш мақсадида Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари, Самарканд вилоятининг шаҳар ва туманларини рақамли трансформация қилиш бўйича ҳудудий Кенгаш раиси ўринбосари Ж.Махсудов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.

Ишчи гуруҳ ўрганиши натижасида бугун 7 ноябрь куни вилоят ҳокимлигида лойиҳалар ижросини таъминлаш бўйича мувофиқлаштирувчи Кенгаш аъзолари, идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда видеоалоқа орқали Нуробод ва Қўшработ туман ҳокимликлари ҳамда бошқарма ва ташкилотларнинг ушбу туманлардаги бўлинмалари раҳбарлари ўртасида лойиҳалар ижроси муҳокама этилди.

Йиғилишда фармон билан тасдиқланган дастур ва “йўл харита”ларида кўрсатилган барча лойиҳалар бирма-бир муҳокама этилиб, юзага келган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ чораларни кўриш белгилаб олинди ҳамда масъул бўлган тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарларига лойиҳаларни жадаллаштириш юзасидан зарур кўрсатма ва топшириқлар берилди.

 

 

(66) 235-24-60

Dush-Jum : 9.00 - 18.00
Tushlik : 13.00 - 14.00

center@samarkand.uz

Tez fursatda javob beramiz

Samarqand shahri

140157, Ko‘ksaroy maydoni, 1-uy.